Путин Украинанинг Белгородга ракета ҳужумини “террорчилик ҳаракати” деб атади
«Би-би-си» рус хизматининг ёзишича, «Путин бунинг аксини тасдиқловчи кўплаб далилларга қарамай, Россия тинч аҳолини нишонга олмаслигини, фақат аниқ қуроллар билан ҳарбий нишонларга зарба беришини айтган». Россиянинг Украинага қилаётган ҳужмлари эса унга кўринмаяпти.
“Белгородда содир бўлган воқеа, албатта, террорчилик ҳаракатидир […] Улар бир нечта ракета тизимларидан отишди. […] Шунчаки зарба, тинч аҳолига мақсадли зарба. Албатта, бу теракт, буни бошқача дейишнинг иложи йўқ”, — деган Путин Москва яқинидаги Вишневский госпиталига Украинадаги урушда яраланганлар олдига ташрифи чоғида.
“[…] биз юқори аниқликдаги қуроллар билан, улар қарор қабул қиладиган жойларга, ҳарбий хизматчилар, ёлланма аскарлар тўпланадиган жойларга, бошқа турдаги марказларга, ҳарбий объектларга, биринчи навбатда, зарба берамиз ва бу зарбаларга улар жуда сезгир қарашади. Демак биз ҳам шундай қиламиз», – дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтиради Россия Интерфакс агентлиги.
Россия бир неча бор кўп учирувчи ракета тизими ва бир нечта ракета тизимларини ўққа тутди, масалан, уруш бошида Харковни қамал қилиш пайтида ва кейинчалик чегарадан ўтиб. Мариуполга ҳужум пайтида рус артиллерияси, ракета ва бомба ҳужумлари минглаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган. Бундан ташқари, Россия армияси ҳар куни олдинги шаҳар ва қишлоқларга оддий артиллерия билан ҳужум қилганди, бу ҳам аниқ қурол эмас ва натижада тинч аҳоли доимо ҳалок бўлганди.
Россия Украинанинг бир қанча шаҳарларига йирик ракета зарбаси берганидан бир кун ўтиб, Украина армияси Белгородга зарба берди, камида 24 киши ҳалок бўлди. Ушбу зарба натижасида, Украина расмийларига кўра, Киев, Днепр, Запороже ва Одессада 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Украина хавфсизлик хизматларидаги BBC News манбасининг айтишича, Белгородга қилинган ҳужум нишонлари ҳарбий инфратузилма бўлиб, тинч аҳоли қурбонлари учун айб “Россия ҳаво мудофаасининг малакасиз иши”да эканини таъкидлаган.
Россия Мудофаа вазирлиги уриб туширилган ракеталар қолдиқлари ҳам шаҳарга тушганини тан олди.
Путин, шунингдек, Вишневский касалхонасида Москва урушни имкон қадар тезроқ, лекин ўз шартлари билан тугатишни хоҳлашини айтган.
“Кеча Россияга стратегик мағлубиятга учратиш зарурлигини айтганлар энди можарога тезда қандай барҳам бериш ҳақида сўз излашмоқда. Шунингдек, биз можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришни истаймиз – фақат ўз шартларимиз асосида”, — дея Путиндан иқтибос келтиради Интерфакс.
Аввалроқ Россиянинг Украинага ва Украинанинг Белгород (Россия)га қилган ҳужмларини ёзгандик.
Шарҳлар