Путин Украинанинг тинч аҳолисини таҳқирлашда қатнашган ҳарбийга Россия Қаҳрамони юлдузини топширди
Владимир Путин Украинадаги уруш қатнашчиси, катта лейтенант Чалим Чулдум-оолга Россия Қаҳрамони юлдузини топширди. Тақдирлаш маросими Кремлнинг Екатерина залида бўлиб ўтмоқда.
Россиянинг кенг кўламли босқини бошида Чалим Чулдум-оол Украинада 2022 йил март ойида Чернигов вилояти, Ягодное қишлоғида жойлашган 55-алоҳида гвардия мотоўқчилар бригадаси таркибида жанг қилган.
Оккупация даврида Россия ҳарбийлари 350 нафар аҳолини мактаб ертўласида деярли бир ой давомида концлагерга ўхшаш шароитда ушлаб турган, деб ёзади The New York Times. Бу вақт ичида 10 нафар гаровга олинган ертўлада вафот этган.
9 май шарафига ўтказилган бу йилги парадда Чалим Чулдум-оол Путиннинг орқасида турди, дея таъкидлайди “Агентство”. Чулдум-оол Тувадаги “Ягона Россия”нинг праймеризларида ҳам қатнашган. У маҳаллий стандартлар бўйича камтарона 2,8 минг овоз билан ғалаба қозонган, деб ёзади “Вёрстка”. Сентябрь ойида Чулдум-оол сентябрда бўлиб ўтадиган республика Олий Хуралига (парламентига) сайловларда иштирок этиши мумкин.
Шарҳлар