Путин ва Ким Чен Ин Россия ва КХДР ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади
Владимир Путин ва Ким Чен Ин Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисида битим тузди, деб хабар бермоқда Кремл матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Путиннинг Шимолий Кореяга давлат ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш, тиббиёт таълими ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Туманная дарёси орқали чегара автомобил кўпригини қуриш бўйича ҳукуматлараро битимлар имзоланган.
Шартнома имзолангандан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Россия Федерацияси Президенти янги келишув иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутганини маълум қилди. Шунингдек, у Россия “имзоланган ҳужжатга мувофиқ КХДР билан ҳарбий-техник ҳамкорликни истисно қилмаслигини” таъкидлаган.
Шарҳлар