Путин: Зеленскийнинг қонунийлиги тугади
Владимир Путин Зеленскийнинг легитимлиги тугаганини билдирди. Бу ҳақда у Минскда Александр Лукашенко билан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Албатта, биз амалдаги давлат раҳбарининг қонунийлиги тугаганидан хабардормиз”, – деди Владимир Путин.
Россия Федерацияси ҳукумати ва уларнинг ортидан россиялик тарғиботчилар бир неча ойдан бери 2024 йил 20 майдан кейин Зеленскийнинг Украина президенти сифатидаги ваколати расман тугайди деган тезисни такрорламоқда. Шу билан бирга, мамлакатда президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат туфайли қолдирилган, бунга Украина конституцияси рухсат беради.
Улашиш:
Шарҳлар