Россияда “Путинга қарши чошгоҳ” акцияси суст ўтмоқда – Аббас Галлямов

аббас
Фото: настоящее время

“Хориждагидек кучли бўлмади”, – дейди Аббас Галлямов.

Сиёсатшунос Аббас Галлямовнинг фикрича, Россияда “Путинга қарши чошгоҳ” акцияси суст ўтмоқда.

“Ўртача, албатта, хориждагидек кучли эмас эди. Яъни, албатта, баъзи одамларни ҳукумат қўрқитишга муваффақ бўлгани аниқ. Фақат шунинг учун ҳам, деб ўйламайман. Наваьлнийнинг ўлими ҳам баъзиларни тушкунликка солган бўлса керак. Яъни, умумий ҳиссиётлар шундайки, улар дафн маросимида салбий энергияни чиқариб ташлашди ва тамом, шундан кейин улар беҳол, бепарволик кайфияти ҳукм суряпти…”, дейди Путиннинг собиқ спич-райтери “Дождь” телеканалига берган интервьюсида.

“Сибир ва Узоқ Шарқдаги овоз бериш натижаларидан кейин шундай туйғу пайдо бўлди. Бу пайтда Москва ва Санкт-Петербург ҳали “ўйинга” қўшилмаган эди. Улар ҳозир вазиятни дадиллик билан тузатмоқда. Пойтахтларга назар ташлайдиган бўлсак, акция уддасидан чиқди, деб айтиш мумкин”, — дея аниқлик киритади Галлямов (https://t.me/abbasgallyamovpolitics/4605) кейинроқ Телеграмдаги каналида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.