Путинга Суровикино колониясида одамлар гаровга олингани ҳақида маълум қилинди

путин
Фото: РБК

Президент Владимир Путин Федерал жазони ижро этиш хизмати раҳбари унга Суровикино шаҳрида жойлашган 19-сонли Волгоград колониясидаги вазият ҳақида хабар берганини билдирди. Президент айни дамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказмоқда.

Давлат раҳбари хавфсизлик хизмати ходимлари, жумладан, Ички ишлар вазирлиги ва Россия гвардияси раҳбарлари Владимир Колокольцев ва Виктор Золотов, шунингдек, ФСБ директори Александр Бортниковнинг мавжуд вазият юзасидан ҳисоботларини тинглайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.