Олтойда Путиннинг дала-ҳовлиси ёниб кетди (фото)
Россия таркибига кирувчи Олтой Республикасининг Онгудайский туманида Россия президенти Владимир Путиннинг норасмий дала-ҳовлиси деб аталувчи қароргоҳ биносида ёнғин юз берди, деб ёзади Meduza.
Ёнаётган бино суратларини блогер Амир Айташев ва активист Аруна Арна эълон қилди. “Россия президенти Владимир Путин 2015 йилда Италия бош вазири Берлусконини қабул қилган қароргоҳ биноларидан бири ёнмоқда”, — деб ёзди Айташев.
Гап “Олтой қўрғони” қароргоҳи ҳақида бораётгани маълум қилинди. Баъзи маълумотларга кўра, у “Газпром”га қарашли бўлиб, мажмуа қурилиши 2009 йилда бошланган. Бироқ кўп ўтмай, ОАВлар ушбу қароргоҳни “Путиннинг қўрғони” деб атай бошлади. Путиннинг мажмуага алоқаси борлиги ҳақида маҳаллий мухолифатчилар ҳам бир неча марта айтиб ўтган.
Шарҳлар