Путиннинг иккала қизи ҳам Петербургдаги иқтисодий форумда чиқиш қилади
Президентнинг тўнғич қизи, “Россия фанга кўмаклашиш ассоциацияси” президиуми аъзоси Мария Воронцова жума куни ПХИФда биотехнологиялар бўйича сессияда нутқ сўзлайди. Муҳокамани президент ёрдамчиси Андрей Фурсенко модерация қилади. Воронцованинг форумда шахсан иштирок этиши кутилмоқда.
Кичик қизи, “Иннопрактики” бош директори Катерина Тихонова, пайшанба куни «мамлакатнинг технологик суверенитетини ривожлантиришда мудофаа-саноат комплексининг роли» мавзусидаги сессияда онлайн тарзда нутқ сўзлайди. Панелни Владимир Соловьёв олиб боради.
Қайд этилишича, бундай ҳолат биринчи марта содир бўлмоқда. Илгари фақат Катерина Тихонова СПХИФда 2021 йилда чиқиш қилган. Мария Воронцова 2019 ва 2021 йилларда форум доирасида фақат икки марта интервью берган.
Шарҳлар