Путиннинг инаугурацияси 7 майга режалаштирилган

Фото: топор

Россия Президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 майга белгиланган. Бу ҳақда Татаристон раҳбари Рустам Минниханов республика ҳукумат уйидаги йиғилишда айтиб ўтди.

«Мамлакатимиз учун катта сиёсий воқеа – Президент Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 майга режалаштирилган», – деган Минниханов.

Аввалроқ ОАВ март ойида бўлиб ўтган сайловда сайланган Россия раҳбарининг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, 8 май куни Давлат Думаси ҳукумат раҳбарини тайинлаш масаласини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин рекорд даражадаги 87,21% овоз билан ғалаба қозонган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.