Путиннинг яқинларидан бири бўлган Медведчукнинг яхтаси Украинага берилди
Медведчукнинг ҳибсга олинган яхтаси Украина юрисдикциясига ўтди. Бу ҳақда Украина активларни кузатиш ва бошқариш агентлиги (АРМА) хабар беради. 92 метрли Royal Romance яхтаси Хорватия ҳукумати томонидан 2022 йилнинг март ойида ҳибсга олинган эди. Энди у расман Украина юрисдикциясига ўтди.
“Украина тарихида илк бор хорижда турганва ҳибсга олинган актив Украинада давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу яхтанинг кейинги сотилиши ва давлат бюджетига маблағлар тушишига ёрдам беради», – дея изоҳ беради Украина денгиз ва дарё транспорти давлат хизмати раҳбари Евгений Игнатенко ушбу воқеага.
АРМА раҳбари Елена Дума эса «чет элда ноқонуний равишда олинган ва ўтказилган барча мулклар Украина юрисдикциясига қайтарилишини» қўшимча қилди.
Шарҳлар