Путиннинг Кремлдан кетиши тинчлик музокаралари учун асос эмас, – Зеленский маслаҳатчиси 

Фото: Комментарий

Фақат Россия босқинчи кучлари Украина ҳудудини тарк этгандан кейингина Украина Россия билан музокара столига ўтириб, тинчлик музокараларини бошлаши мумкин. Владимир Путиннинг Кремлдан «кетиши» музокараларни бошлаш учун асос эмас. «Комментарийлар» порталининг ёзишича, шундай баёнот билан Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк миллий телемарафон давомида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бу босқичда Россия содир этган ҳарбий жиноятлар учун қандай жазоланиши ва етказилган моддий зарарни қандай тўлаши ҳақида суҳбатлашиш мумкин бўлади. Бироқ, Россия қўшинлари Украина ҳудудини тарк этгунга қадар бундай музокаралар априори бошланиши мумкин эмас, дея таъкидлайди президент девонининг вакили.

Агар юртингизда қотиллар, босқинчилар бўлиши давом этаверса, ҳеч қандай тинчлик ҳақида гапиришнинг иложи йўқлигини таъкидлади.

Михаил Подоляк, шунингдек, россияликлар билан музокараларни Украина ҳудудидан ишғолчи кучлар олиб чиқилгунга қадар бошлашдаги вазиятнинг хавфлилигини ҳам тушунтирди.

“Россия жавобгарликка тортилмайди. Агар у босиб олинган ҳудудларда қолса, у жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. У ҳамма жойда айтади: “Қандай уруш жиноятлари? Биз шу ҳудудда қолдик – урушда ғалаба қозондик”, – дейди Подоляк.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.