Путин ўз қариндошини мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинлади
Россия президенти Владимир Путин ўз қариндошини мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинлади, деб ёзади DW. Путиннинг ушбу лавозимга Анна Цивилёвани тайинлаш тўғрисидаги фармони 17 июнь куни ҳуқуқий ахборот порталига жойланган.
Бошқа бир фармон билан эса мудофаа вазири ўринбосари этиб Павел Фрадков — 2004—2007 йилларда Россия ҳукуматига раҳбарлик қилган Михаил Фрадковнинг ўғли тайинланган. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига эса Леонид Горнин тайинланган.
Анна Цивилёва — Россия энергетика вазири Сергей Цивилёвнинг рафиқаси. ОАВларда Сивилёванинг Путин билан эҳтимолий қариндошлик алоқалари ҳақида кўп марта ёзишган: журналистлар маълумотларига кўра, у президентнинг ота томондан жияни (амакиваччасининг фарзанди).
Шарҳлар