«Проект» ва “ФБК” Путиннинг реконструкциядан кейинги саройини намойиш қилди
Реконструкция ўтган йил баҳорига қадар тугалланган. Аввал гипс безакларидан қаватларга жиддий юклама ҳисобга олинмагани ва гидроизоляция ҳам ўйлаб кўрилмаганли туфайли бинони реконструкция қилишга эҳтиёж сезилган. Барча муаммоларни бартараф қилиб бўлмади – лекин дизайн қисман ўзгартирилди. Қурувчилардан бири саройни ичидан видеога олган. Текшириш гуруҳи ушбу кадрлар, иш ҳужжатлари ва қаватлар режалари асосида визуаллаштиришни амалга оширди.
Саройда ҳарбий мавзудаги кўплаб асарлар пайдо бўлган – масалан, жанглар тасвири, жумладан, Сергей Присекиннинг Александр Невский тасвирланган «Бизга қилич билан келганлар қиличдан ҳалок бўлади!» картинаси.
Навальнийнинг ролигида кўрсатилган стриптиз учун арқон, казино ва ўйинчоқ машиналар ва темир йўл бўлган зал йўқолган. «Иконостас-триптих» ва ёғоч тахт билан уй черкови пайдо бўлган.
Текшириш гуруҳи фақат биттагина хонада – «қироатхона»да – камида 150 млн. рубл қийматидаги буюмларни топди: жумладан, қўлда тўқилган гиламлар ва Baccarat қандиллари.
Шунингдек, саройда махсус алоқа учун ускуналар ўрнатилганга ўхшаяпти. Биринчи қаватда «алоқа» номли хона пайдо бўлган.
Ҳужжатларда сарой «апарт-отель» деб номланган, интерьер дизайни «Велесстрой» қурилиш ширкатининг буюртмасига кўра ишлаб чиқилган. Журналистларнинг маълумотларига кўра, ишчилар объектга махсус автобусларда олиб келинган. Ичкарида телефондан фойдаланиш тақиқланган.
Сурат: «Проект» ва «ФБК» материаллари асосида визуаллаштирилди.
«Важные истории»га обуна бўлинг (https://t.me/istories\_media)
Шарҳлар