Путиннинг Украинада ғалаба қозониши Хитойга фойда келтирмайди – Bloomberg
Гарчи Хитой етакчиси Си Цзинпин Россия армияси Украина қўшинларининг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлиб ва ҳатто янги ҳудудларни, жумладан Авдеевкани ҳам эгаллаб олиб, Украинадаги вазият унинг фойдасига ривожланмоқда, деб ҳисобласа-да, аслида Путин ғалаба қозонган тақдирда ҳам Хитойнинг глобал мавқеи ёмонлашади, деб ёзади Bloomberg.
Айни пайтда ХХР нинг Европа Иттифоқи билан сиёсий муносабатларига тузатиб бўлмас даражада путур етган, ЕИ энди Хитойга АҚШ билан бир хил, яъни шубҳа ва ишончсизлик билан муносабатда бўлмоқда.
Вьетнам, Филиппин, Австралия ва Япония ўзларининг ҳарбий салоҳиятини кескин оширмоқда, бу биринчи навбатда Хитойни ушлаб туришга қаратилган. Тайвань АҚШдан катта ҳарбий ёрдам олиши керак.
Ғарб фирмалари Хитойни тарк эта бошлади, бу эса мамлакатдаги шусиз ҳам оғир иқтисодий вазиятни янада ёмонлаштирди.
Украинадаги урушдан кейин Россия жуда заифлашади ва унинг ХХР учун иттифоқчилик қиймати унчалик катта бўлмайди.
Шарҳлар