Россияда иккита қамоқхона ёпилмоқда: маҳбуслар урушга кетган
Россиянинг Красноярск ўлкасида иккита ахлоқ тузатиш ва меҳнат колониялари маҳкумлар сони қисқариб кетгани туфайли яқин орада ёпилади, деб хабар бермоқда The Insider. Улар Украинага қарши жанг қилиш учун кетган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Марк Денисов айтишича, маҳбуслар камайиб кетгани туфайли, колонияларни ёпишга тўғри келмоқда. Колониялардан бирида озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони ўтаб бўлган эркаклар сақланса, иккинчиси қатъий режимдаги қамоққа ҳукм қилинган эркаклардан иборат.
Денисов ишонч билдиришича, колонияларнинг ёпилиши вақтинчалик ҳолат бўлиб, кейинроқ уларни яна очишга тўғри келади.
“Уруш эртами, кечми тугайди. Ҳамма нарса ўз ўрнига қайтади, ахир жамиятнинг ижтимоий тузилмаси ўзгаргани йўқ. Беш йилдан кейин янги жазони ўташ муассасаларини уч марта қимматроққа очишга тўғри келади”, — деди у.
Шарҳлар