Зеленский: Ғарбдаги иттифоқдошларнинг Украинага ҳарбий кўмак ҳақидаги қарорлари бир йилга кечикиб қабул қилинмоқда

Foto: EPA

Ғарблик иттифоқдошлар Украинага ҳарбий кўмак ҳақидаги қарорларни жуда узоқ қабул қилмоқда, деди мамлакат президенти Владимир Зеленский Reuters’га берган интервьюсида.

“Дастлаб ўзимиз, сўнг (шерикларимиз билан) биргаликда қилаётган қарорларимизнинг ҳар бири тахминан бир йилга кечикмоқда”, — деди Украина президенти.

Ҳарбий кўмак, хусусан, Patriot тизимлари каби ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларининг етказиб берилишини Зеленский “олдинга қўйилган битта катта қадам”, деб атади “лекин ундан аввал орқага икки марта қадам ташланади”. Унинг таъкидлашича, агар Украина Patriot’ни эртароқ қўлга киритганида, Россиянинг энергетика ва инфратузилма объектларига кўплаб ҳужумлари олдини олган бўларди.

Украина етакчиси фикрича, иттифоқдошлар Украина ҳудудлари осмонида Россия ракеталарини уриб тушириш орқали унга ёрдам бериши мумкин бўларди.

Зеленский Украина Ғарб қуролидан ҳеч қачон Россия ҳудудларига зарбалар беришда фойдаланмаганини айтди, чунки иттифоқчилар бунга қарши чиқмоқда.

Россиянинг Харьков вилоятига ҳужумини изоҳлар экан, Украина президенти ҳозирда вазият назорат остига олинганини, аммо бир ҳафта аввал “қийинроқ бўлгани”ни таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.