Россия Мудофаа вазирлиги 22 мартдаги Украинага ҳужумни “қасос зарбалари” деб атади

Фото: Вадим Савитский

Вазирлик Украинага қарши оммавий зарбалар ҳақида ҳисобот берди. Маълумотларга кўра, энергетика объектлари билан бир қаторда темир йўл узеллари ҳам нишонга айланган, дейилади хабарда.

“Ҳудудимизнинг ўққа тутилишига, Россия чегарасидаги аҳоли пунктларини бузиб ўтиш ва босиб олишга уринишларга жавобан Қуролли Кучлар юқори аниқликдаги узоқ масофали ҳаводан учириладиган қуроллар, жумладан, «Кинжал» аэробаллистик гипертовушли ракеталари, ракета тизимлари ва дронлар билан 49 та жавоб зарбасини амалга оширди”, – дейилади баёнотда.

Запорожьедаги ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлгани аввалроқ хабар қилинганди. Запорожье атом электр станцияси «блэкаут ёқасида».

Шунингдек, 22 март куни эрталаб содир бўлган таъсир натижасида Днепр гидроэлектр станциясида ёнғин бошланган. ГЭС-2 жиддий шикастланган, уни қайта тиклаш мумкинми ёки йўқми номаълум.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.