Зеленский НАТОни ноябрни кутмасдан, қатъий ҳаракатларга ўтишга чақирди

Foto: AFP

Украинага Россия билан низода ёрдам бериш учун НАТО мамлакатлари қатъий хатти-ҳаракатларга ўтиши керак, деди Украина президенти Владимир Зеленский. Унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтадиган вақт — ноябрни кутиб ўтирмасдан, ҳозироқ кўмак ҳажмини ошириши керак.

“Соядан чиқиш, кучли қарорлар қабул қилиш, ҳаракатга ўтиш ва ноябрни ёки бошқа ойни кутмаслик вақти келди. Бунинг учун биз кучли ва муросасиз бўлишимиз керак. Барчамиз биргаликда. Биринчи навбатда АҚШ”, — деди Зеленский НАТОнинг Вашингтондаги саммити очилишида нутқ сўзлаётиб. Хусусан, у АҚШни Америка қуроли билан Россия ҳудудига зарбалар беришга қўйилган ҳар қандай чекловларни олиб ташлашга чақирди.

Америка ОАВлари хабар берганидек, НАТО мамлакатлари сайловда Дональд Трамп ғолиб чиққан тақдирда Украинага узоқ муддатли ёрдам бериш учун режаларни ишлаб чиқишни бошлаган. Саммитда НАТО Украина қуролли кучларига етказиб берилаётган ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштириш учун Германида бош қароргоҳ ташкил этилишини эълон қилади. Бундан ташқари, альянс ушбу етказмалар учун масъул бўладиган мансабдорни ҳам тайинлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.