Қирғизистон Швейцариядаги Украина бўйича саммитда қатнашишдан бош тортди
Қирғизистон вакиллари 15—16 июнь кунлари Украинадаги тинчлик масалалари бўйича Швейцарияда бўлиб ўтадиган саммитда қатнашмайди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси раиси Эдил Байсалов Deutsche Welle телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Энг бошидан давлатимиз раҳбари биз шундай позицияни сақлаб турамизки, Украинага ҳам, Россияга ҳам тенг муносабатда бўламиз, деб эълон қилган эди. Уларнинг иккаласи ҳам биз учун яқин бўлган давлатлар”, — деди Байсалов.
Мансабдор аниқлик киритишича, мамлакат саммитда қатнашмаслиги ҳақида Украинани хабардор қилган. “Биз ҳозирча тўла-тўкис икки томонлама музокараларгача етиб бормадик, бизнинг бевосита иштирокимиз ҳозирча унчалик қимматли бўлмайди, Украина эса бизнинг позициямизни қабул қилди”, — дея қўшиб қўйди Байсалов.
Саммит иштирокчилари Украина президенти Владимир Зеленский томонидан таклиф этилган “тинчлик формуласи”ни ва бошқа масалаларни муҳокама қилади. Учрашувга 160 та мамлакатдан ҳукумат раҳбарлари ва президентлар даражасидаги делегациялар таклиф қилинган. Россия вакиллари ушбу саммитга чақирилмаган.
Шарҳлар