АҚШ қирғизистонликлар учун визалар муддатини узайтирди
АҚШ ҳукумати Қирғизистон фуқароларига Америкага кетиш учун бериладиган янги сайёҳлик ва ишчи визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди.
Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визаларини олишга ариза берганлик учун ундириладиган 20 долларлик тўлов ҳам бекор қилинди.
“Ушбу ўзгаришлар қирғиз халқи учун хизматларни яхшилаш, мамлакатларимиз ўртасида сафарларни соддалаштириш ва алоқаларимизни яхшилашга қаратилган”, — деди АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Лесли Вигери.
Янги 10 йиллик муддат 2024 йил 4 мартдан бошлаб берилган B1, B2 ва B1/B2 визаларига нисбатан амал қилади. Таъкидланишича, ёзда консуллик хизматлари янада ривожлантирилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар