Италия Болтиқ осмонидаги номаълум самолётлар туфайли, ўз қирувчиларини ҳавога кўтарди
Италия Болтиқ ҳаво ҳудудидан учиб ўтган номаълум самолётларни тўхтатиб қолиш учун Eurofighter Typhoons қирувчиларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Муассаса айнан қандай самолётлар аниқлангани ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни маълум қилмади.
Италия қирувчилари Германиядаги НАТО кузатув марказидан буйруқ келиб тушгач, Литва шимолидаги Шяуляй базасидан учиб чиққан.
Август бошида Италия Шимолий Атлантика альянсининг Болтиқ мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония)даги миссияси қўмондонлигини қабул қилиб олган эди.
Улашиш:
Шарҳлар