Польша Россия узоқ авиацияси фаоллашгани туфайли, ўз қирувчиларини ҳавога кўтарди
Польша бугун, 2 сентябрь куни эрта тонгда қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари тезкор қўмондонлиги хабар бермоқда. Бунга Россия узоқ авиацияси фаоллиги сабаб қилиб келтирилди.
“Польша ҳаво макони хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирлар қабул қилинди, Польша ҚК тезкор қўмондонлиги вазиятни назорат қилмоқда”, — дейилади идоранинг баёнотида.
26 ва 27 август кунлари ҳам Польша худди шу сабаб билан қирувчиларни ҳавога кўтарган эди. 2 сентябрга ўтар кечаси бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди. Киевдаги корхонада ёнғин юз берди.
Улашиш:
Шарҳлар