Qiwi электрон ҳамёнлардан маблағлар чиқарилишини тўхтатиб қўйди
Россиянинг Qiwi-ҳамён тўлов тизимининг фойдаланувчилари иловани тўлдириш имконсизлиги муаммосига дуч келмоқда, шу билан бирга тизим ҳозирча аккаунтдан маблағларни ечиб олиш имконини беради, дея қайд этади ОАВ. Contact пул ўтказмалари тизими ҳам ишламай қолди.
21 февраль куни Марказий банк тўлов тизими оператори Qiwi Банкдан лицензиясини қайтариб олди. Регуляторнинг қайд этишича, банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузган.
Марказий банк бир неча йиллардан буён Qiwi га эътибор қаратиб келмоқда, дея таъкидлайди РБК. Хусусан, 2020 йил декабрь ойида у банкни 11 миллион рубль миқдорида жаримага тортган ва хорижий интернет-дўконларга тўловларни амалга ошириш ва корпоратив мижозларнинг олдиндан тўлов карталарига ўтказмаларни амалга ошириш тақиқланди.
Шарҳлар