Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига авиазарба берди, 18 киши ҳалок бўлди
Исроил Ғазо сектори марказий қисмидаги фаластинлик қочқинларнинг Нусейрат лагерига берган авиазарбаси оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлиб, 44 киши яраланди, деб хабар бермоқда CNN. Қурбонлар орасида БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмаклашиш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)нинг олти нафар ходими ҳам бор.
Аввалроқ Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) собиқ Ал-Жауний мактаби биносига зарба берилганини маълум қилганди. ЦАХАЛ даъво қилишича, у ерда ҲАМАС ҳаракати жанговар қанотининг фаластинлик радикаллари бўлган. Мактаб биноси жангарилар томонидан ЦАХАЛ “қўшинларига қарши терактларни режалаштириш ва амалга ошириш” учун фойдаланилган.
UNRWA битта ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ташкилот ходимлари сони бу сафар энг кўп бўлганини қайд этди. Ал-Жауний мактабида қарийб 12 минг нафар фаластинлик жон сақлаётган бўлган.
10 сентябрь куни ҳам Исроил Ғазо секторида жанубидаги фаластинлик қочқинлар лагерига зарба берган, оқибатда 40 киши ҳалок бўлиб, 60 киши жабрланган эди.
Шарҳлар