Рамзан Қодировнинг жияни Чеченистон транспорт вазири этиб тайинланди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни Адам Чергихов республика транспорт, алоқа ва рақамли ривожланиш вазири этиб тайинланди, деб ёзади “Коммерсант]”.
2007 йилдан буён ушбу лавозимни унинг отаси Рамзан Чергихов эгаллаб келаётган эди. Адам Чергиховнинг ўзи эса шу пайтгача Чеченистон ҳукуматининг мактабгача таълим қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.
Чеченистон раҳбари қайд этишича, “ёш бўлишига қарамай”, Адам Чергихов раҳбар лавозимларда ишлаб катта тажриба орттирган ҳамда вазирлик олдида турган вазифаларни сифатли ва самарали бажариш учун зарур профессионал малакаларга эга.
Адам Чергихов — Рамзан Қодировнинг опаси Зарган Қодирова ва Рамзан Чергиховнинг ўғли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров 18 ёшли ўғли Аҳмад Қодировни Чеченистон спорт вазири этиб тайинлаган эди.
Шарҳлар