Пентагон Украинага қўшимча ёрдам ажратди
АҚШ Мудофаа вазирлиги хавфсизликни таъминлаш учун Украинага қўшимча ёрдам тақдим этилиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади DW.
125 миллион долларга баҳоланаётган пакет ўз ичига ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари, душман артиллериясини аниқлаш ва унга қарши туриш учун кўп нишонли радарларни олади.
Етказиб бериладиган ускуналар орасида Stinger ракеталари, HIMARS тизимлари учун ўқ-дорилар, 155 ва 105 миллиметрли артиллерия ўқ-дорилари, ТОW танкка қарши ракета мажмуаси, Javelin ва АТ-4 танкка қарши тизимлари ва бошқалар бор.
Улашиш:
Шарҳлар