Афғонистондаги Қўштепа канали 5 йилдан кейин қуриб битказилади
Афғонистоннинг Қўштепа канали қурилиши бўйича лойиҳанинг иккинчи қисми 58 фоизга якунланди. Бу ҳақда Қўштепа каналини ривожлантириш миллий компанияси вакили Саид Забиҳулла Мирий маълум қилди.
Ҳозирда қурилишга 3,5 минг киши ва 3 минг техника жалб этилган. Қўштепа канали 5 йилдан кейин ўз фаолиятини бошлайди, дея қўшимча қилди Саид Забиҳуллоҳ Мирий.
“Толибон” режасига кўра, канал Балх, Жузжон ва Фарёб вилоятларидаги 500 минг гектарга яқин ерни сув билан таъминлаши керак. Қўштепа каналининг ишга туширилиши Афғонистонга йиллик ўртача 500 миллион доллар даромад келтиради, деган эди афғон сув ресурсларини бошқариш бўйича эксперт Нажибулла Садид.
Мутахассисларга кўра, Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали умумий дренаждан йилига 10 куб километр сув олади, хусусан, бу Амударёга ҳам тегишли.
Шарҳлар