Қозоғистон хорижликлар учун бензин нархини оширмоқчи

Фото: дарё

Қўшни Қозоғистон Республикаси  ёқилғи баланси мувозанатини таъминлаш ва «кулранг» экспорт каналларини қисқартириш учун 92 ва 93 октанли бензин нархини хорижликлар учун 205 тенгедан 245 тенгегача оширишмоқчи.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат фуқаролари учун нархлар ўзгаришсиз яъни 205 тенге бўлиб қолади.

Мазкур қарор шимолдаги агрессорнинг нефтни қайта ишлаш заводлари бирин кетин ишдан чиқаётгани ва сув тошқинлари фонида ёқилғига талабни ошаётгани туфайли Қозоғистон бензинига босимни кучайтираётгани билан боғлиқ ,бўлиши мумкин, дейилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.