Қозоғистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари Олжас Бектенов март ойида Москва ва Тошкентга ишчи ташрифлар уюштириб, икки мамлакат бош вазирлари билан учрашади, деб хабар беради “Zakon.kz”.
Россиялик ҳамкасби билан у савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Қозоғистон ва Россия президентлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.
Ўзбекистон бош вазири билан эса савдо-инвестициявий ҳамкорлик, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт-логистика соҳаларидаги шерикликни ривожлантиришни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
“Бу Бектеновнинг чет элга Қозоғистон бош вазири сифатидаги илк ишчи ташрифлари бўлади”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар