Қозоғистон президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашди

Фото: газета.ўз

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки давлат раҳбарлари суҳбат чоғида Қозоғистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, унинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар.

Шу билан бирга, эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат ва маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик қайт этилган.

Тоқаев ва Путин халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишган ва бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.