Қозоғистон қўшни давлатларга бензин экспорт қилиш имкониятини кўриб чиқади
Қозоғистонда ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга доир вазият яхшиланганлиги сабабли келажакда ёқилғи экспорт қилиниши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Central Asia Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг ҳукумат йиғилишида берган маълумотига таяниб.
Унинг хабар беришича, 2024-йилнинг тўрт ойи якунлари бўйича нефтни қайта ишлаш ҳажми 5,9 миллион тоннани, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича эса 4,28 миллион тоннани ташкил этган.
Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бозоридаги ҳозирги вазият қуйидагича:
- Нефтни қайта ишлаш заводлари, нефт базалари ва темир йўлларда дизел ёқилғисининг умумий захиралари кўпайтирил. Улар 612 минг тонна ёки 38 кунни, АИ-92 бензини 352 минг тонна ёки 30 кунни, АИ-95 бензини 86 минг тонна ёки 30 кунни ташкил этиб, ёқилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқарилиши билан захиралар тўлдирилиб, ҳудудлардан аризалар топширилмоқда;
- нефтни қайта ишлаш чуқурлиги ва бунинг натижасида энгил нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 85 фоиздан 87 фоизга оширилди;
- 5 май куни Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида режали капитал таъмирлаш ишлари якунланди ва завод нормал режимда ишламоқда.
Шу билан бирга, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига кўпайтириш режалаштирилган:
- Оқтау битум заводи 1 миллиондан 1,5 миллион тоннагача (2025);
- Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача (2030);
- Атирау нефтни қайта ишлаш заводи 5,5 дан 6,7 миллион тоннагача (2027);
- Павлодар нефт-кимё заводи 5,5 миллиондан 8 миллион тоннагача (2030).
“Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ички бозорнинг ёқилғи-мойлаш материалларига ўсиб бораётган талабини 100 фоиз қондириш, шунингдек, нефт маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради”, – деди энергетика вазири.
Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, ЎзЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон
Шарҳлар