Қозоғистон Сенати Россияни мангу стартегик ҳамкор деб атади
Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда ривожланиб бормоқда, бу икки давлат ҳамиша бир-бири учун асосий стратегик шерик бўлиб қолишига шубҳа йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палата) раисининг ўринбосари Жакип Асанов маълум қилган.
“Мамлакатларимиз доимо бир-бири учун асосий стратегик шерик бўлиб қолишига шубҳа йўқ. Икки томонлама муносабатлар барча соҳаларда ва барча даражаларда ривожланиб бормоқда. Асосий тамойил ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш бўлиб қолади”, — деди Асанов Омск шаҳрида Федерация Кенгаши ва Сенат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг 21-йиғилишини очар экан.
Спикер ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳар икки давлат ҳам “тарих билан чамбарчас боғланган”, жумладан, Улуғ Ватан урушининг умумий хотираси билан.
“Қозоғистонликлар учун ҳам, россияликлар учун ҳам Ғалаба куни энг ҳаяжонли ва таъсирли байрам бўлиб, у ҳақиқатан ҳам халқларимизни бирлаштиради”, – дея таъкидлайди Асанов.
Шарҳлар