Қозоғистонда уйлари сув остида қолган 130 та оилага янги уй-жой берилди

Фото: Озодлик

Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида жабрланган фуқароларга етказилган зарарни қоплаш ишлари доирасида ҳозирга кунгача 20 601 оилага 100 БҲМ (369 200 тенге) миқдорида 7,4 миллиард тенгедан ортиқ бир марталик ёрдам берилган.

11 май ҳолатига кўра 130 оила эски уй-жойи ўрнига янги уй-жойга эга бўлган ҳамда чорванинг нобуд бўлганлги учун давлат ёрдами миқдори 1,1 миллиард тенгедан ошган.

Хабарга кўра, «жабрланган фуқаролар учун Ақтўбе, Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида 239 та янги уй-жой қурилмоқда».

Шунингдек, 568 оилага уй-жойларини таъмирлаш ва тиклаш учун 710 миллион тенгедан ортиқ товон пули берилган ҳамда зарар кўрган ҳудудларда 9995 та турар жой кўздан кечирилиб, 7522 та объектда баҳолаш ишлари олиб борилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.