Қозоғистонда яна сув тошқини бўлиши хавфи бор

Фото: yuz.uz

“Қазгидромет”нинг хабар беришича, бир қатор ҳудудларда тоғлар ҳамон қор билан қопланган. Шу билан бирга, тўсатдан кунларнинг исиши ва кучли ёмғир мамлакатда қор эриши ва сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.

«Яқин кунларда Қозоғистонда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Шимолий, марказий ва шарқий ҳудудларда кечаси ёмғир ёғиб, қорга айланади ва мамлакат бўйлаб шамол кучайиши ҳам мумкин», – дейди мутахассислар.

Апрелнинг иккинчи ўн кунлигида эса бутун Қозоғистонда 20-22 даражагача исиш кузатилади.

Қозоғистонда бир ойлик ёғингарчилик бир кунда ёғиши мумкин, бу эса хавфли табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ҳароратнинг кўтарилиши ва кучли ёмғир ёғиши натижасида Қозоғистоннинг жануби-шарқий тоғ дарёлари бўйлаб кучли ёмғирли сел келиши кўтилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.