Қозоғистондаги сув омборларда сув тошқинларидан сўнг 12 миллиард куб метрдан ортиқ сув тўпланди
Қозоғистоннинг сув омборларида сув тошқинлари пайтида 12 миллиард куб метрдан ортиқ сув тўпланган. Бу сувдан халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилади, деб хабар беради Кazinform агентлиги ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
“Сув хўжалиги иншоотларимиз сувнинг хавфсиз оқишини таъминлаб, сел сувларини кейинги йилларда сув танқислиги кузатилган дарёлар, кўллар ва бошқа объектларга йўналтириш имконини берди”, – деди Сув ресурслари ва ирригация вазири.
Вазирлик томонидан сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси сел сувларини бошқариш бўйича илғор мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилаётгани ва узоқ муддатли ҳужжат ишлаб чиқилиб, у бошқа ишлар қатори тошқин сувларини бошқариш ва қурғоқчилик оқибатларини юмшатишни ўз ичига олиши таъкидланган.
Шунингдек, мамлакатда аҳоли пунктлари учун хавфларни кўрсатувчи сел сувлари ҳаракатининг электрон харитаси, сув ва сув инфратузилмасининг ҳолати ҳамда миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш, мониторинг қилиш ва прогнозлашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Шарҳлар