Қозоғистоннинг БААдаги элчихонаси маслаҳатчисига қарши жиноят иши қўзғатилди
Қозоғистоннинг БААдаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамашга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар беради агентлик мухбири.
“Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилди. Мазкур ҳолат юзасидан экспертиза тайинланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор қилинмаяпти”, — дея жавоб берган Астана полиция департаментининг матбуот хизмати.
Аввалроқ унинг рафиқаси Карина Мамаш ижтимоий тармоқларда эри элчи экани ва у 10 йил давомида уни калтаклагани ҳақида маълум қилганди. 5 май куни эса аёл ва унинг опаси ҳам калтакланган.
Улашиш:
Шарҳлар