Нигерияда мактаб биноси қулаб тушиши оқибатида 22 ўқувчи ҳалок бўлди
12 июль куни Нигериянинг шимоли-марказий қисмидаги икки қаватли мактабда эрталабки дарслар чоғида қулаб тушди, оқибатда 22 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Плато штатининг Буса Бужи қишлоғида жойлашган Saints Academy коллежи кўпчилиги 15 ёш ва ундан кичик бўлган ўқувчилар дарсга келганидан кейин кўп ўтмай қулаб тушди.
Дастлаб 154 ўқувчи вайроналар остида қолган, аммо Плато полицияси вакили кейинроқ маълум қилишича, уларнинг 132 нафари қутқариб олинган ва айни пайтда касалхоналарда даволанмоқда. 22 нафар ўқувчи эса ҳалок бўлган.
Штат маъмурияти фожиа сабабини “мактаб конструкциясининг заифлиги ва дарё қирғоғи яқинида жойлашгани” билан боғлади. У бундай муаммоларга эга мактабларни ёпишга чақирди.
Шарҳлар