Туркияда Қурбон ҳайити куни қурбонлик келтириш чоғида 16 минг киши жабрланди
Қурбон ҳайити куни Туркия тиббиёт муассасаларига қарийб 16 минг киши мурожаат қилган, уларнинг барчаси қурбонлик келтириш мақсадида ҳайвонларни сўйиш чоғида жабрланган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Ҳайвонларни профессионал бўлмаган шахслар сўйганида шунақа ҳодисалар содир бўлади”, — деб ёзди Кожа Х ижтимоий тармоғида. Унинг сўзларига кўра, энг кўп шикастланганлар Анқарада — 1,3 минг киши. Истанбулда 840 киши, Измирда 416 киши жабрланган.
Туркияда ҳайвонлар бунинг учун махсус ажратилган жойларда сўйилиши керак. Аммо маҳаллий аҳоли бу талабни тез-тез бузади, оқибатда эса минглаб одамлар Қурбон ҳайити куни жабрланади.
Улашиш:
Шарҳлар