Беларусь Озарбайжонга қурол етказиб берган — Politico
2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Беларусь Озарбайжонга қурол етказиб берган, деб хабар бермоқда Politico ҳужжатларга таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Беларусь томонининг хатти-ҳаракатлари “Арманистон томонидан ўтакетган сотқинлик деб баҳоланган”. Иккала мамлакат ҳам Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (КХШТ) аъзолари бўлиб, улар ҳужум бўлган тақдирда бир-бирини ҳимоя қилишга мажбурдир.
Politico интернетга сизиб чиққан хатлар ва дипломатик ноталарга, шунингдек, экспорт ҳужжатларига таянмоқда. Уларга кўра, Беларусь томонидан тақдим этилган хизматлар эски артиллерия ускунасини модернизация қилиб, радиоелектрон кураш тизими ва ўзи учар қурилмалар учун қўлланиладиган янгисини етказиб беришни ўз ичига олган. Шунингдек, икки мамлакат ракетага қарши “Гроза-С” мажмуаларини сотиб олишни келишиб олиш ҳақида ёзишмалар олиб борган. Беларусь ва Озарбайжон ҳукуматлари бу маълумот юзасидан изоҳ бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат КХШТдан чиқишини эълон қилди. У бу қарорни Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Тоғли Қорабоғдаги уруш бўйича позицияси билан изоҳлади.
Шарҳлар