Қуёшда юз берган чақнаш дам олиш кунлари Ерга ўз таъсирини ўтказиши мумкин
29 май, чоршанба куни Қуёшда катта куч билан чақнаш содир бўлди, келаётган дам олиш кунлари Ер унинг таъсири остига тушиши мумкин, деб ёзади “РБК” Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти қуёш астрономияси лабораториясига таяниб.
Олимлар маълумотларига кўра, Қуёшнинг битта қисмида бундай юқори — Х1.4 балли чақнаш иккинчи марта юз бермоқда, бу ушбу ҳудуд вайрон бўлганидан дарак бериши мумкин.
Бу соҳа Қуёш — Ер линиясига, яъни бизга кўриниб турадиган қуёш дискининг марказий қисмига қараб ҳаракатланишда давом этмоқда ва якшанба-душанба кунлари линияга чиқади.
Қуёшдаги чақнашлар Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, натижада энергия тизимида носозликлар юзага келиши, шунингдек, қушлар ва ҳайвонлар миграция йўлидан адашиши мумкин. Бу чақнаш Ер томонга қанчалик яқин масофада содир бўлганига боғлиқ бўлади.
Шарҳлар