Гаага ҳукумати Россия элчихонаси жойлашган кўчага Навальний номини беришдан бош тортди
Гаага шаҳар кенгаши активистларнинг кўчалардан бирига Алексей Навальний номини бериш ҳақида аризасини рад этди, деб ёзади Медуза. Бу ҳақда сиёсатчининг Нидерландиядаги маслакдоши Сергей Горбунов маълум қилган.
Россия элчихонаси жойлашган кўчани қайта номлаш ҳақидаги петицияни нидерландиялик фаол Лизз Холлман ишга туширган. Мурожаат 85 мингдан ортиқ имзо тўплаган, бироқ Гаага маъмурияти рад жавоби берган.
Шаҳар кенгаши мурожаатга берган жавобида кўча номи “ўта зарур ҳолларда” ўзгартирилиши мумкинлиги, қайта номлаш эса қийинчиликларни келтириб чиқариши, чунки бу кўчада фақат Россия элчихонаси эмас, бошқа муассасалар ҳам жойлашгани айтилади.
Кўча номини ўзгартириш учун, дейилади ҳужжатда, кўчага номи бериладиган кишининг ўлимидан кейин камида 10 йил ўтган бўлиши керак ва унинг “ҳаёт йўли пухталик билан ўрганиб чиқилиши керак”.
Шарҳлар