Рада Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтирди
Олий Рада президент Зеленскийнинг ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 90 кунга, 9 ноябргача узайтириш тўғрисидаги парламентга тақдим этган фармонларини маъқуллади.
“Парламент ҳарбий ҳолатни 90 кунга – 12 августдан 9 ноябргача – узайтиришни қўллаб-қувватлади”, — дейди депутат Ярослав Железняк.
Аввалроқ ОАВ Владимир Зеленский Олий Радага Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга: 2024 йил 12 августдан ноябрь ўрталаригача узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритгани ҳақида ёзган эди.
Зеленскийнинг президентлик муддати 2019 йилда инаугурация маросимидан роппа-роса беш йил ўтгач, 20 май куни тугади. Украинада ҳарбий ҳолат 2022 йил февраль ойидан бошлаб амал қилади; у мунтазам равишда 90 кунга узайтирилади. Шу асосда Зеленский давлат раҳбари сайловини бекор қилди ва, гарчи конституция нуқтаи назаридан у ўз ваколатларини йўқотса ҳам, амалда ҳокимиятда қолишда давом этмоқда,.
Зеленскийнинг ўзи 21 май куни Reuters агентлигига берган интервьюсида унинг ваколат муддати тугаганига қўшилмаслигини айтди. “Менинг [президент сифатидаги] беш йиллик фаолиятим ҳали тугамади. Ҳарбий ҳолат туфайли у давом этмоқда”, – деди у.
Шарҳлар