Раисийнинг вертолёти қулашига об-ҳаво шароитлари сабаб бўлгани аниқланди
Эрон собиқ президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёти ҳалокатга учрашига “баҳорги даврда минтақадаги мураккаб иқлим ва атмосфера шароитлари” ҳамда “қуюқ ва юқорига кўтарилувчи туман” тўсатдан пайдо бўлиши сабаб бўлган. Авария сабабларини ўрганиш бўйича комиссия шундай хулосаларга келди, деб ёзади DW.
Эроннинг Mehr агентлиги хабарига кўра, комиссия ҳалокатга учраган вертолётнинг техник, муҳандислик, электрон ва навигация хусусиятларини пухта ўрганиб чиқиб, вертолёт тоғга бориб урилганини аниқлаган ва авариянинг бошқа сабабларини истисно қилган.
2024 йил майида Эрон президенти Иброҳим Раисий, мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Табриз шаҳар масжиди имоми Саид Муҳаммад Али ал-Ҳошим ва Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий Озарбайжондан қайтишда Эрон шимоли-ғарбида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганди.
Шарҳлар