Райимбек Матраимов яна икки ойга ҳибсда қолдирилди
22 апрель куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистон божхона бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Раиймбек Матраимовга нисбатан эҳтиёт чорасини узайтириш масаласини кўриб чиқди.
Суд матбуот хизматининг хабар беришича, судья Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси терговчисининг илтимосномасини қаноатлантириб, Матраимовни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди ва уни 26 июнга қадар тергов изоляторида қолдирди.
26 март куни махсус хизматлар Райимбек Матраимов ва унинг уч ака-укасини қўлга олди. Собиқ божхоначи Бишкекка Озарбайжондан олиб келинган. У ноқонуний қамоққа олиш ва пул ювишда айбланиб ҳибсга олинган. Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг маълум қилишича, Матраимов марҳум криминал бошлиқ Қамчи Колбаев билан “яқин муносабатда бўлган”.
Шарҳлар