“РБК”: “Крокус”даги теракт иши бўйича яна бир гумондор ҳибсга олинди

Фото: REUTERS/Yulia Morozova

“РБК”нинг Ички ишлар вазирлигидаги манбасига кўра, “Крокус”даги теракт иши бўйича қўлга олинган шахс 2003 йилда туғилган Тожикистон фуқароси, унинг исми Жумохон Қурбонов. Унга теракт бўйича модда қўйилмоқда. Қурбонов айнан нимада айбланаётгани маълум қилинмаган.

22 март куни содир этилган теракт ишига жами 13 киши алоқадорлиги аниқланган, жумладан, 4 нафар жиноятчи, шунингдек, террорчиларга квартирани ижарага берган тадбиркор ва террорчилар қочишга уринган машина сотувчиси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.