Ҳиндистонда реклама тахтаси қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди (видео)
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида улкан реклама тахтаси қулаб тушиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлиб, 60 га яқин одам жабрланди, деб хабар бермоқда Asia-Plus.
70 га 50 метр ҳажмидаги билборд 13 май, душанба куни Гхаткопаре туманида бир нечта уй ҳамда ёқилғи қуйиш шохобчаси устига қулаган. Ҳодиса шаҳарга ёпирилган кучли ёмғир ва чанг бўрони фонида юз берган.
Кучли шамол оқибатида дарахтлар илдизи билан суғирилган, йўлларда тартибсизликлар юзага келган ва электр таъминотида узилишлар бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар