Республикачилар Украинага кредитлар шаклидаги ноҳарбий ёрдамни тақдим этишни таклиф қилишди
Республикачилар Украинага кредитлар шаклида ноҳарбий ёрдам беришни таклиф қилишди. Россия активлари гаров сифатида ишлатилиши мумкин, деб ёзади NBC News.
Бундай қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва бир нечта қўмита раислари томонидан ишлаб чиқилмоқда, деб ёзади нашр манбаларга таянган ҳолда.
Тахминларга кўра, бу ташаббус Конгрессда овоз бериш жараёнидан ўтган ва АҚШ Республикачилар партиясининг Украинани яна молиялаштиришга қарши бўлган вакилларини қўрқитмайди. Республикачиларнинг режаси дастлабки босқичда, у тугалланмаган, дейди NBC News манбалари.
Таклиф этилаётган ташаббус мусодара қилинган Россия активларидан украиналикларга кредит олиш учун гаров сифатида фойдаланишни назарда тутади, дейди Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитасининг раҳбари Майк Маккол. Сенатор Линдси Грэм аввалроқ Украинага кредит бериш ғояси АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга тегишли эканини айтган эди.
АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан февраль ойида кредит ғоясини шарҳлар экан, «ташқи ёрдамда кредитлар учун жой бўлиши мумкинлигини», аммо Украина бу давлатлардан бири эмаслигини айтганди.
«Украина каби ўз ҳаёти учун курашаётган мамлакат билан муносабатларда… зарур маблағларни тақдим этиш ўрнига кредитлар ҳақидаги гаплар бу мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини янада кучайтиради, холос», – дейди Салливан.
Суҳбатдошларнинг айтишича, Украинага молиявий ёрдам бериш масаласи апрель ойига қолдирилиши мумкин, чунки март ойи охирида Конгресс икки ҳафталик танаффусга чиқади.
“Америка Овози” телерадиокомпанияси ва Anhor.uz интернет нашри ушбу мамлакатда сайлов тизими қандай ишлаши ҳақида “АҚШда сайлов – 2024” лойиҳасини ишга туширди.
Шарҳлар