Reuters: чоршанба куни Зеленский Қатарга ташриф буюради
Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба куни Қатарга ташриф буюради.
Владимир Зеленский чоршанба куни Қатарга ташриф буюрганини тасдиқлади, бу ерда Украина президенти “дўстим” деб атаган ушбу мамлакат амири Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан музокаралар олиб бормоқда.
“Қатар Украинага Россия томонидан ўғирлаб кетилган болаларни қайтаришда ёрдам бермоқда. Биз бу ҳақда Украина болаларини қайтариш бўйича халқаро коалиция доирасида ҳам, кун тартибидан ўрин олган Тинчлик саммити доирасида ҳам бу ишни давом эттириш ҳақида гаплашамиз”, — деб ёзади Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, Қатар июнь ойи ўрталарида Швейцарияда бўлиб ўтадиган ва Украинанинг урушни тугатиш режасига бағишланган Тинчлик саммитига тайёргарлик кўришда иштирок этган.
Шарҳлар