Reuters: Франция, Германия, Италия ва Польша узоқ масофага учадиган қанотли ракеталарни биргаликда ишлаб чиқиш ҳақидаги келишувни имзолади
Вашингтондаги НАТО саммити доирасида Франция, Германия, Италия ва Польша узоқ масофага учадиган қанотли ракеталарни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.
Унинг маълумотларига кўра, давлатлар ниятлар тўғрисидаги келишувни имзолаган, ракеталар 500 км дан ортиқ масофага уча оладиган бўлади.
Шу билан бирга, Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси сўз 1000 км дан ортиқ масофага учадиган ракеталар ҳақида кетаётганини ва улар «Германия ҳудудидан Россия нишонларига етиб бориши» мумкинлигини ёзади. Италия оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, ҳужжат “қуруқлик мудофаасини кучайтириш” мақсадида имзоланган.
Улашиш:
Шарҳлар