Reuters: Франция Украинага ҳарбий инструкторларни юборишга тайёргарлик кўряпти
Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, Франция яқин кунларда айрим иттифоқчиларининг хавотирлари ва Россиянинг танқидларига қарамасдан, Украинага ҳарбий инструкторларни юбориши мумкин.
Агентлик манбаларининг таъкидлашича, Франция ўз қарорини Украина президенти Владимир Зеленскийнинг келгуси ҳафтадаги ташрифи даврида эълон қилиши мумкин. Дипломатларнинг сўзларига кўра, Париж Киевга бундай ёрдамни таклиф қилувчи давлатлар иттифоқини шакллантириш ва бошқаришга умид қилмоқда. Бу Европа Иттифоқидаги баъзи ҳамкорларининг Россия билан бевосита тўқнашув эҳтимолидан чўчишларига қарамасдан амалга оширилмоқда.
Иккита дипломат Франциянинг дастлаб аҳволни баҳолаш учун чекланган ходимларини юборишини, сўнгра эса бир неча юз инструкторни жўнатишини айтди. Уларнинг қайд этишларича, машғулотлар миналардан тозалаш, ускуналарни ишчи ҳолатда сақлаш ва ҳарбий самолётлар учун техник тажрибаларга қаратилади. Париж шунингдек, Украинанинг мотолаштирилган бригадасини молиялаштиради, қуроллантиради ва тайёрлайди.
«Келишувлар жуда илдамлашган, шунинг учун келгуси ҳафтада бирор нарса кутишимиз мумкин», – деди манбалардан бири.
Шарҳлар